3 синф. Она тили фани эди. Устози доскага машқ ёзди. Ҳамма дафтарига ёза бошлади. “bo‘g‘doy” сўзига келганда Ойдин тўхтаб қолди:
- Устоз, битта сўз хато кетибди, “bug‘doy” бўлмайдими? – (аниқ шундайлигини билса ҳам, “шундай бўлмайдими” дейиш устозга қарата “шундай бўладику” дейишдан юмшоқроқ, одоблироқ экани учун).
Синфда шовқин кўтарила бошлади. устоз ёзганига ишонади-да ўқувчилар ҳам: “bo‘g‘doy” бўлади, “bo‘g‘doy” бўлади... Устоз зум ўйланди-да:
- Йўқ, “bo‘g‘doy” деб ёзилади, - деди.
Шу билан муҳокама тугади: бир овоздан “bo‘g‘doy” сўзи тасдиқланди. Ойдин ҳам исботлай олмаган фикрида қолаверди.
Шунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин хотирани тинтув қилсак.
* * *
Вақти келиб онамдан тез-тез хафа бўламан:
- Нега синглимни мактабга эрта (6 га тўлмаганда) бергансизу, мени кеч (7 ёшда) қўйгансиз?
- Сени ҳам эрта қўяман, деганимда ўша йили бошланғич синф оладиган дурустроқ ўқитувчи йўқ эди. Биргина Фалончи домла синф олди. Унга қўйгим келмади, масала ишлашни билмаскан, ўқитувчилардан диктант олса, хато билан ёзаркан.
Нима демоқчиман юқоридаги мисолларим билан? Устозлар доимо ҳақ! Айниқса, бошланғич синфларда таълим олаётган ёш авлод устозга гўёки Худога сиғингандек сиғинади. Аввало, шу “Худо”лар юқори савод билан қуролланса, имлодаги яраларимизга БИРОЗ БЎЛСА-ДА малҳам бўлармиди…
Комментариев нет:
Отправить комментарий