Бундан анча йил аввал дадам қийналиб қолган бир одамга: “Қўлингдан келса, косиблик қил”, - дея маслаҳат берганларида у бу ишдан ор қилгани ёдимда. Бугун Юнусобод деҳқон бозорига кетаётиб, чорраҳалардан бирида пойафзал тикаётган ўрта ёшлардаги аёл кишини кўриб, шу воқеа эсимга тушиб кетди. (Қолаверса, умримда аёл кишини косибликда кўрмаганим сабабли, бу касб билан фақат эркаклар шуғулланади, деб ўйлар эканман шу вақтга қадар).
Инсон зоти синоат-да: очидан ўлиб қолса ҳам, ғурури туфайли мардикорлик, косиблик қилишдан, писта сотишдан ор қилади ва ё тўрт мучаси соғ, усти бут бўлса ҳам, эртадан кечгача қўлини садақага очиб туришдан тортинмайди ё йўқчиликдан турли эгри йўллар (ўғрилик, фоҳишалик, порахўрлик) га киришга мажбур бўлади. “Мажбур бўлади”, “мажбур бўлибди” дейиш, менимча, тўғри ҳам эмасдек.
Чунки, кўчаларни тозалаётган юзлаб мардикор эркаку хотин-қизларни; писта сотиб; кўп қаватли уйлар оралаб сут маҳсулотлари билан аҳолини таъминлаётган ва биз кўп-да аҳамият бермайдиган “майда” ишларни қилиб, ҳалол яшаётган қаноатли одамларни деярли ҳар куни учратамиз. “Мажбур бўлиш” – бу қаноатсиз қалбнинг яна-да яхшироқ яшашни хоҳлаши, машаққатларга дош бера олмаган заиф ироданинг енгил-елпи йўлни танлаши, холос.Инсон зоти синоат-да: очидан ўлиб қолса ҳам, ғурури туфайли мардикорлик, косиблик қилишдан, писта сотишдан ор қилади ва ё тўрт мучаси соғ, усти бут бўлса ҳам, эртадан кечгача қўлини садақага очиб туришдан тортинмайди ё йўқчиликдан турли эгри йўллар (ўғрилик, фоҳишалик, порахўрлик) га киришга мажбур бўлади. “Мажбур бўлади”, “мажбур бўлибди” дейиш, менимча, тўғри ҳам эмасдек.
Пойафзал тикишдан эмас, мардикорлик қилишдан эмас, балки ҳаром луқмадан ҳазар қиладиган иродаси метин инсонларга дуч келганда, ҳурматинг ошиб кетаркан. Айниқса, у аёл киши бўлса.
Комментариев нет:
Отправить комментарий