Ҳаёт – ғалабалар ва мағлубиятлардан иборат кураш майдони. Шу майдондаги ғолиб ва мағлубларни сараловчи олий ҳакам – Вақт.
“Вақт – олий ҳакам”. Халқ ўртасида кенг тарқалган бу гапни билмайдиганнинг ўзи йўқ. Сув қилиб ичиб юборганмиз. Фақат унинг шаклини...
Ҳар куни тонгда ўқишга бориш-қайтишда қабристон ёнидан ўтаман. Вақтнинг қадрини мана шу қабристонга қараб туриб англаётгандурман балки. Умр ўтгани сари бу туйғунинг тубига чуқурроқ шўнғиб бораверар эканмиз. Ҳар куни икки марта автобусда сукунат ҳукмронлик қиладиган ушбу даргоҳдан ўтаётиб, қабрларга кўзим тушади: вақти соати келиб барчамизнинг борар манзилимиз – шу.
Вақт – бу ажал фариштаси. Вақт – бу фанодан бақога қўйган қадамларимиз. Вақт – бу энг арзон матоҳдан ҳам арзон, беқадр. Вақт – бу олтин. Гавҳар. ЙЎҚ, у бебаҳо.
Ҳар кеч уйқуга ётишдан олдин, эртамиздан умид қилиб, янги кун режаларини тузамиз, ўзимиз учун буюк бўлган орзу-мақсадлар ила яшаймиз. Ҳаётимизни режалар асосига қурамиз: бир кунлик, бир ҳафталик, бир ойлик, бир йиллик, кўп йиллик... Орзу-мақсадлар – биз учун кислород манбаидек гап.
Қафасдан қочган маҳлуқ каби режалар бузилиб, вақтимиз беҳуда сарфлана бошласа, безовталанамиз, тушкунликка тушамиз. Таскин ахтарамиз.
Инсонга ҳеч ким, ҳеч нима таскин бера олмас экан ўзидан бошқа. Биз адашиб таскинни доим ўзгалардан ахтарамиз. Таскин, аслида, ўзимизда. Ичимизда. Ибодатларимизда. Қилаётган амалларимизда.
P.S. Ибодат деганда, фақатгина фарз ибодат эмас, балки + илм олиш, илм бериш, яхшилик қилиш ёки ёмонлик қилмаслик назарда тутилди.
Таскин ўзимизда эканлигини англаб етгунимизга қадар ҳам Вақт дарёсида неча-неча йилларимиз оқиб битади. Олмага тушган қуртдек Вақт умримизни кемирмоқда. Бизга Ўзимиз керак. Ўзгинамиз. Қизиқ мавжудодмизда, биз инсонларда ҳамма нарса мужассам. Ва ДЕЯРЛИ ҳамма нарса ўз қўлимизда. Яратганнинг яратувчисимиз.
Энг яхши тилакларингни билдир, деганингизда, “Вақтимизни беҳуда сарфланишидан ўзи асрасин. Барчамизга афсус-надоматсиз гўзал умр насиб этсин” дер эдим.
Гулрухсора ХУДАЙБЕРДИЕВА
"Яратганнинг яратувчисимиз" menimcha bu yerda arfografik xatolik ketgan, bunaqa joylarda ehtiyot bolish kerak. Bu joy huddi Mansur Halloj ning "Men Haq(Xudo)man" degan jumlasiga oxshab turibdi, aslida u men haqman deb boshqa narsani aytgan lekin xatto osha davrning kozga koringan ulamolari ham uni xudosizlikda ayblagan bu jumlasi uchun.
ОтветитьУдалитьKeyin mana bu joyga qoshilmayman, togrirogi nima demoqchi ekanligizga tushunmadim "Вақт – бу ажал фариштаси."
Bu joyga ham "Вақт – бу борликдан йўқликка томон қўйилган қадамларимиз."
Agar iloji bosa nimaga asoslanib bunaqa deyotganizzi tushuntirib yozsez, sotsial, falsafiy yoki bomasam ilmiy jihatdanmi
ЯРАТГАННИНГ ЯРАТУВЧИСИМИЗ - (Бизни) Яратганнинг яратувчисимиз. Маъноси: Бизга инъом этган ақли ёрдамида фикрлаймиз, оқни қорадан, яхшини ёмондан фарқлай оламиз ва Унинг қудрати ила (унга азалдан маълум нарсаларни) кашф этамиз, У яратган нарсаларни қай бир маънода ўзимиз учун яратамиз (ИЗОҲ: "яратиш" сўзи "АНГЛАШ" маъносида қўлланган).
ОтветитьУдалить"ВАҚТ – БУ АЖАЛ ФАРИШТАСИ" - туғилиб ҳаёт йўлига қадам ташлар эканмиз, унда давом этар эканмиз, ўтаётган ҳар бир соат, дақиқамиз бизни ажал томон етаклайди.
"ВАҚТ - БУ БОРЛИКДАН ЙЎҚЛИККА ТОМОН ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМЛАРИМИЗ" - шу гапимда жуда катта хато кетибди. Фикримни ифдалашда хато сўзларни танлабман. Энди пайқадим. Ўзгартирдим: ВАҚТ - БУ ФАНОДАН БАҚОГА ҚЎЙГАН ҚАДАМЛАРИМИЗ (яъни: вақт бизни бу ўткинчи фоний дунёдан боқий дунёга етаклайди).
Эътиборингиз учун ташаккур.