Ассалому алайкум, азиз ўқувчи! Анчадан бери блогпост ёзмай қўйдим, боиси мен журналистиканинг бошқа соҳалари (телевидение, радио, босма нашрлар) да ўзимни синаб кўриш билан банд бўлдим. Яқин инсонларимнинг тўйи муносабати билан узоқ муддат она шаҳримга кетишимга ва дадамнинг тавсиялари билан амалиётни ҳам вилоят телевидениесига олишимга тўғри келди. Бундан афсусланмайман. Вақтим зое кетмади: керакли билимларни олдим. Нималардир қўлимдан кела олишига ишондим, зеро ўз-ўзига бўлган ишонч инсон учун энг керакли нарса: орзуларнинг амалга ошиш-ошмаслиги ҳам айнан шу туйғунинг кучига боғлиқ.
Бир ойдан ошиқроқ амалиётим давомида ҳаммаси қизиқ эди: сценарий ёзиш, съёмка, монтаж, кадрларнинг сўзлар билан уйғунлиги… Лекин блогпост ёзишимга булар сабаб бўлгани йўқ.
Амалиётим мобайнида телевидение даргоҳида фақат иккитагина амалиётчини кўрдим, холос: улардан бири ўзим бўлсам, бири эса Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети талабаси эди. Тўғри, факультетдошларимдан бирига ҳам кўзим тушганди: қўлида ҳужжатлар… Шошиб юрган таниш чеҳра билан салом-алик қилганимиздан бери ўша-ўша қайта учратмадим у чеҳрани. Лекин эшик олдидаги назоратчи амакиларга амалиётчиларнинг бир вароқ рўйхати берилган бўлиб, рўйхатда бор 27 амалиётчи учун кириб-чиқишга рухсат берилган. Ҳар кунлик такрорланадиган ҳолат:
- Воалайкум ассалом. Кимга келяпсиз?
- Мен амалиётчиман.
- Амалиётчилар рўйхатида бормисиз?
- Ҳа, охиргидан иккинчиликда турибман. (Рўйхатдаги ўрним ҳам ёд бўлиб кетган).
Рўйхатга бир қараб, паспортимни, сумкамни текшириб, ўтказиб юборишади.
Рўйхатнинг юқорисидаги қолган 30 га яқин амалиётчилар балки келгандир сен йўқлигингда, дейсизми? Бундай бўлиши мумкин эмас, чунки кўпинча эрталабдан шомгача телевидениеда бўлишга тўғри келади, қолаверса, даргоҳ жуда катта эмас, ҳамма бир-бирини кўра оладиган даражада.
Келмаган бўлса, келмагандир, шунга шууунчами, дейсизми? Ҳа, шунга шуууунча. “Ўзига зарар” деган тушунча мантиққа эга эмас, деб ҳисоблайман. Чунки ҳар биримиз маълум бир жамият аъзосимиз, яшаётган жамиятимиз БУТУН бўлса, биз шу бутуннинг бир БЎЛАГИ. Бизга зарар бўладиган нарса, шу жамиятга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Амалиётига шунчалик масъулиятсиз муносабатда бўлган ўша талабаларнинг ҳаммаси журналистика факультети талабалари, деб ўйлашимиз ҳам тўғри ЭМАС. Ва юқорида келтирган мисолим денгиздан томчи, холос. Энг ачинарлиси, бундай ҳолатлар оддий ҳолга айланган ва ҳеч ким ажабланмайди ҳам. Улар турли университет ва институт талабалари ва уларнинг ҳаммаси - ЁШЛАР. “Келажак – ёшлар қўлида”, деймиз. Лекин қандай ёшлар қўлида?
Afsusuki, bu kabi amaliyot ötashlar oddiy holatga aylanib qolgan. Ammo bunaqa holatlarning yuz berishida birinchi mas´ul shaxs bu amoliyot ötash joyidagi rahbar. Nega talabalarga amaliyot ötaganligi haqidagi malumotnoma beriladiyu, amaliyotga kelgan yoki kelmaganligi, qanday vazifalarni qay tarzda bajarganligi tekshirilmaydi? Agar amaliyot ötaydigan talabaga qattiq talab qöyilsa, amaliyot "xöja körsin" ga ötalmasa, aynan shu amaliyot davrida olgan bilim va könikmalari talabaga kelajagda ish topish uchun yaxshigina yordam beishi mumkin.
ОтветитьУдалитьAmmo xozirda ishga olish jaroyonida kamdan kam talabaning amaliyot ötagan yoki ötamaganligiga e´tibor qaratiladi, bunga sabab ham aynan amaliyot "xöja körsin"ga ötalganligi va ish beruvchining amaliyot haqidagi tushunchasi deb öylayman.
Bu eski blogimku, o'rtoq o'quvchi! Mana yangisi -> http://gulruxsora.uz
Удалить