суббота, 1 февраля 2014 г.

ЎЗ УЙИДА ЎЗИ ИЧКУЁВ ёхуд МУРОЖААТНОМА

Ҳар бир халқ, миллат ўз урф-одатлари, анъаналарини асраши, ўзлигини сақлаши керак...

Юқоридагига ўхшаш гапларга кўзимиз кўп тушади, йўқ  деганда ҳам икки-уч марта дуч келганмиз. Шу каби гаплар ҳатто аллақачон шиоримизга-да айланиб улгурган. Бир жиҳатдан бу мулоҳаза қилишга ундайди.

Урф-одат ва анъаналар халқ кўзгуси, миллат юзи. Уларни асраб-авайлаб ўзимиздан кейинги авлод қўлига эсон-омон, бус-бутун топширишимиз ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз. Лекин барча урф-одатларимизга нисбатан шундай деб айта оламизми? Сизни билмадиму, азиз ўқувчи, мен бундай деб ҳисобламайман. Урф-одатлар дарахт бўлганида, мен улардан БАЪЗИларини таг томири билан суғуриб улоқтирардим. Шулардан бири тўйларимиздаги айрим бидъат урф-одатлар: гарчи бир неча йиллардан буён оммавий ахборот воситалари – телевидение, радио, матбуот орқали тинмай қораланиб, бонг урилаётган бўлса-да, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятидан тортиб, жанубий вилоятлар (Қашқадарё ва Сурхондарёнинг бир нечта туманлари) га қадар қулоч ёзиб бораётган мебелбозлик, “уй тўлдириш” удуми. Шунча курашишларга қарамай, бу “касаллик” бошқа вилоятларга ҳам “юқиб” бораётгани ачинарли.

Сақичдек чайналавериб сийқаси чиқиб кетган бу мавзуни навбатдаги қора пиарга айлантириш фикридан йироқман. Шунчаки бу борадаги аччиқ қарашларим оз бўлса-да мулоҳаза қилишга сабаб бўлса, мақсадимга эришган бўлардим.

Бўйи етган қиз бўлганим учунми, жамиятдаги турмушга боғлиқ икир-чикирлар билан ҳам бевосита, ҳам билвосита тўқнаша бошладим. Мен улғайган муҳитда ҳаммаси оддий, содда бўлиб, пойтахт удумлари ҳақида узунқулоқ гаплар бўлГАН холос.

Яқинда бир дугонамиз тўйи ёзилган видеотасмани кўриб тенгдош қизлар йиғилиб қолдик. Гап айланиб мебеллар мавзусига уланиб кетди: сифати яхши, арзонроқ мебеллар қайси дўконларда сотилаётганлигию, ҳозирда мебеллар нарх-навоси қанчадан қанчалигигача. Қизларнинг бунақа суҳбатида илк бор қатнашаётганим учунми менга анча ғалати туюлди. Бир вақтлар тоғаларимнинг никоҳ тўйлари арафасида бобомнинг бу борадаги  ҳаракатлари хаёлимдан ўтиб, рўпарамдаги ҳолатни ҳеч “ҳазм” қила олмадим. Қизларнинг уй тўлдириш масалалари билан шуғулланиши, қайғуриши кўзимга хунук кўриниб кетди.

Тўй борасида икки тараф зиммасига катта ҳаражат тушиши табиий ҳолат. Аммо шундоқ ҳам катта ҳаражатдан негадир ҳеееч қониқмаймиз-да, яна-да улкан ҳаражатга нима етсин-а. Майли, эртага кунимиз қоқ нонга қолса ҳам, пул кетса кетсин, обрў кетмасин, обрў. “Душманларимиз аламидан куйиб ўлсин” деймизда)))

Қолаверса, ёш келин-куёв ўз ҳаётининг молиявий пойдеворини қуриш учун ота-она кўмагига мухтож бўлади. Бу ҳам табиий ҳолат. Аммо ота-онамиз кўзимизга Оловуддиннинг сеҳрли чироғи бўлиб кўринадими билмайман, муҳайё қилар экан деб бира тўла ўн йилга етарли нарса-буюмларни ғамлаб оламиз. Гўё бу давр оралиғида ишламай ётиб ейдиган одамлардек. Бунақа пайт ҳаётимизда биир мартагина бўлса, фойдаланиб қолайлик, деймизда)))

Келиннинг мебели ёқмаганлиги туфайли қанчадан қанча ёшларнинг фотиҳаси тўйига оз фурсат қолганда бузилаётганини, оилалар ўртасига совуқчилик тушаётганини, мебелининг “бир чақага қимматлиги” учун қизлар тушган хонадонида беҳурмат қилиниши ҳақида тез-тез эшитаман, баъзан ўзим гувоҳи бўламан. Наҳот, биз учун шу матоҳлар  инсоний фазилатлардан устун бўлса? Минг марта айтилган гапни бир минг биринчи бўлиб такрорласам ҳам, ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТГАН ИСКАНДАР ҲАМ НАРИГИ ДУНЁГА ОЧИҚ ҚЎЛ БИЛАН КЕТГАН. Бундан ибрат олиш, чуқурроқ ҳис этиш учун биз ҳам ўлим бўсағасига боришимиз шартми?!

Энг ачинарлиси - оила устунларининг бу борада ЛОҚАЙДЛИГИ. Ҳа, буни лоқайдлик деб атадим. Чунки, эр кишига қараганда аёллар табиати буюмларга ўчроқ бўлади. Шу каби удумларимиз аёллар томонидан яратилган бўлса ажабмас.

Оталаримиз янги хонадонида қизим тили қисиқ бўлмасин, қийналмасин, деб бунга кўз юмадилар. Уларни тушунса бўлади. Лекин ўзингизга бир савол бериб кўринг: ҳали никоҳингизга олмасданоқ, БИЛИБ-БИЛМАЙ бўлажак  аёлингизнинг нозик елкаларига ўз бурчингизни юклаяпсиз. Аксинча, унга паноҳ, суянч бўлингиз керакмасми? Бўлажак аёлингиз ўзига тўқ хонадондандир, ҳаммасига қурби етар, у бундан нолимас ҳам, АММО бу Сизнинг бурчингиз!!! Уники эмас.

Шарт эмас қимматбаҳо буюмлар олишингиз, энг кераклисини харид қилинг. Қурбингиз етганича қилинг. Олмасангиз ҳам, майли. Аёлингизга  сизнинг соғлиғингиз, меҳрингиз керак. Эр кишининг боши омон бўлса, қолгани шунинг орқасидан келаверади. Аммо бизга юкламанг, илтимос!

Аввало, аёлларнинг оиладаги вазифаси нима? Оила тўкислигини таъминлаш, кам-кўстини ямаш, уйни жиҳозлашми ёки фарзанд дунёга келтириб, уни тарбиялаш, оиланинг иссиқ-совуғидан бохабар бўлиб, рўзғор ишлари билан шуғулланишми?  Ўрни келганда оила бошлиғи ким эканлигини минг марта бўлсин такрорлаб чарчамайдиган  ҳурматли эркакларимиз, бу оҳори тўкилган мавзуда яна бир бора ўйлаб кўринг.

Удум шунақа дейсизми? Мантиқсиз, маза-матрасиз удумларни рўкач қилмайлик. Биз инсонларга онг яхшини ёмондан, тўғрини эгридан ажратиб олиш учун берилмаганми?! Эрлик ғурурингиз, орингиз телба-тескари бир удум томонидан ер билан битта қилинмаяптимикан... Таъкидлаганингиздек, сиз оила қўрғонисиз, биз аёллар тизгини ҳам сизнинг қўлингизда ва бунга фақатгина Сиз нуқта қўя оласиз. Айнан Сизга мурожаат қилишимнинг боиси ҳам шунда.

Ушбу гапларим билан ғурурингизни қитиқлаш ниятим йўқ эди, мен фақат ҳамма ўз вазифасида, ўз бурчида қолишини шу жамиятнинг куюнчак аъзоси сифатида чин дилдан хоҳлайман.

Пост сўнгида айтмоқчи бўлган фикрларимни тўлалигича етказиб бера оладиган қулоққа чалинган бир диалогни келтиришни маъқул топдим:

- Кечирасиз, куёв бола!
- Лаббай?
- Бу пардаларни ўзларинг қилдингларми?
- Йўқ, келин тараф.
- Мебел?
- Уни ҳам.
- Ие, демак жиҳозларнинг ҳаммасини келин бола қилибди-да?
- Ҳа.
- Курткангиз чиройли экан, қаердан олдингиз?
- Қайнонам совға қилган.
- Ие, кийимларни ҳам-а?
- Ҳа.
- Ич кийимларни ҳамми? O_O
- Ҳа, буларни ҳам.
- Шошманг, сиз ўз уйингизда ичкуёвга айланиб қолибсизку, куёв бола (меҳмон қаҳ-қаҳ отиб кулади)

Гулрухсор ХУДАЙБЕРДИЕВА
01.02.2014

14 комментариев:

  1. Man bitta qo'shimcha qilaman. O'zim uylanganimda ham shunaqa muammolarga duch keldim. Xudoga shukur-u 2 ta oyim ham o'g'lini gapini tinglab ancha urf odatlardan vos kechishdi va shunga yarasha xarajatlar ham ancha kamaydi.

    Etmoqchi bo'lganim hech qaysi ota ona o'g'lini gapiga qarshi ish qilmaydi. Agar urf odatlar kimgadir zarari tegsa bu zararga aybdor uylanayotgan kuyov bo'ladi deb o'yliman.

    Mahallada duv duv gap qilib to'y bergandan ko'ra, shu to'yning xarajatini kamaytirib yosh oilaga bergan ma'qul.

    ОтветитьУдалить
  2. Тўлиқ қўшиламан, қўллаб-қувватлайман. Ўзимни тўйимда жуда қўлимдан келмасай қолса, ўғлимни ўзим хоҳлагандек уйлантираман Хуло хоҳласа. "Бизга фақат қизингиз керак" дейиш қандай ҳам гўзал...

    ОтветитьУдалить
  3. Birinchi o'rinda erkakning (kuyov to'raning) quda tarafidan ta'ma qilishini o'zi bir kulgili holat! Afsuski bunaqalarni ko'p ko'ryapmiz hozirgi kunda, yana g'urulanib qo'yadi agar qaynonasi yaxshi narsa qilgan bo'lsa.....Bu narsalarni, ortiqcha harajatlarni oldini oladigan birinchi o'rinda kelin va kuyov dip o'yliman. Keyin albatta ikkala tomon ota-onalar ham buni o'ylab ko'rishsa bo'larmidi... Asosiysi yangi oilaning tinib-tinchib yashap ketishi emasmi. Men ham yaqinda uylanganman..., o'z navbatida ushbu holatlarga chek qo'yganman (ayolim bilan birgalikda) deb bemalol ayta olaman va meni uydagilar va kelin taraf to'g'ri tushunishgan. Post uchun rahmat. Gap egasini topadi deganlaridek ba'zi g'uruga tegishi mumkin bo'lgan gaplarizdan sal yiroqdaligim uchun fikr bildirishni lozim topdim..:)

    ОтветитьУдалить
  4. Жуда зур макола!

    Шунча кузатувлардан кейин, узимга ва уйдагиларга ваъда бердим, тугриси, факат кизни оламиз и все! (Худога шукр Исломий оиладан булганим учун) Кизни махрини беринг, лекин кизни уйидан нарса олишни нима кераги бор.. Хеч нарсаси керак эмас..

    Ана, сахобалар хаётига бир каранг..

    Иложи булса ота-онаси йук булса хам майли (узим шуни ният килганман, холис)

    Агарда Шариъат конунларига амал килган холда туйларни утказсак, бундай муаммоларга дуч келмаймиз албатта.. Бунча бидъат айнан узбекларда булса керак, менимча..

    ОтветитьУдалить
  5. To'ydan oldin va keyingi xarajatlar ERKAK zimmasida ERKAKning erkakligi shu.

    ОтветитьУдалить
  6. Dolzarb mavzu, maqolada bildirilgan fikrlarga to'liq qo'shilaman... Lekin. baribir bir lekini bor. Yaqinda bir o'rtog'imni to'yi bo'lib o'tdi. Siz aytgan antiqa "urf-odatlarimiz" ortig'i bilan bajarildi. Kuyov bola tomonidan bir sandiq sarpo va mebel qiz qudadan "undirildi". Ammo qiz taraf ham "bo'sh kelmadi" To'ydan oldin qiz bolani barmoqlari, bo'yni va quloqlarigacha obdon tilla bilan yasantirilgach, 3 sandiq 3 yilga yetadigan kiyim-kechak ham kuyov boladan "undirildi" Kamiga o'lgan ammasigacha sarpo bilan taqdirlandi. Ammo man aytgan "lekin" to'y kuni yuz berdi. Kuyov navkarlarining har birini zimmasiga bir kaptivani zagsga tayyorlab qo'yiw yuklandi. Bir kuyov o'rtog'imiz kaptiva topolmagn wekilli, o'wa kuni zagsga lasetti gaplawib kelibdi. Xullas qizni ona uyidan oliwga 9 kaptiva va bir lasetti hizmatga shay bo'ldi. Buni ko'rgan bo'lajak qaynona, birgina qizini "gadoyga" bermasligini malum qilib, 10-kaptiva kelmaguncha qizi ostona xatlamasligini e'lon qildi.

    ОтветитьУдалить
    Ответы
    1. Sizga shu holat yoqtimi? :) bu to'ymi yoki bozordagi oldi-sotdimi? Albatta, xarajat katta bo'ladi to'y bo'lgach, ammo yuqorida siz aytib bergan holatda to'y emas, bozordagi savdo bo'libdi-da))

      Удалить
    2. Яхшиям уйланиб олганманей... :)

      Удалить
  7. albatta bugungi kundagi eng dolzarb muammolardan biri haqida o'rinli fikrlarni bildirgansiz ...lekin ayni vaziyatga bir tomondan qaragansiz buni ham tushinish mumkin chunki bu gazeta yoki tv emas bu blog blog bolganda ham sizning shahsiy blogingiz postlar odatda huddi shunday yoziladi yani bir tomondan muallif shahsiy fikrini ifoda etadi ammo sizni bo'lajak jurnalis sifatida bilganim bois sizga ochig;ini aytaman bu yerda sizga holislik yetishmagan manimcha jurnalistlar,futbol hakamlari,va sudyalar aynan holis shahslar bo'lishi kerak o'zining shahsiy o'y fikri hisiyotlari yoki o'zi turgan vaziyatdan kelib chiqmasligi kerak ayollar vakili sifatida barcha yukni erkaklarga ag'dargansiz holbuki bu kabi biddiatlarga ayollar bosh qosh bo'lishadi men bu gapim bilan erkaklar oppoq deyish fikridan yroqman jamiyatimizni bugungi darajaga yetishiga avollar bilan birgalikda erkaklar ham munosib hissa qo'shib kelishyapti or-nomusi yo'q kuyovlar ota-onasini o'ylamaydigan kelinlar o'z qizini uzatish bahonasida qarzga botsa ham pul ketsa ketsin obro ketmasin qudam meni kimligimni bilib qo'ysin deb maqtanadigan qizning ota-onalari hotinini gapidan chiqomaydigan kuyovning dadasi ham hatto qo'shnilarini chaqirib kelinni uyidan kelgan sarpolarni birma bir ko'rsatishdan uyalmaydigan onasi ham bu mashmashalarga o'z xissalarini qo'shib kelishyapti kelin tomon past kelishni istamaydi to'ydan 3 yil o'tsa ham har bayramda tug'ilgan kunda sovg'a salom jo'natishadi kuyov tarafga esa mardlik yetishmay bo'ldi kerakmas olmanglar deb qaytarib yuborish ga jasorat topolmaydi kimdadir bor imkoniyat shu narsalarga yana kimdir esa o'zi yemay shu kuyoviga qiziga qudasiga oladi huddiki qiz berding tiling qisildi qiz berding jarimaga tortilding kabi qarash paydo bo'lgan bugungi jamiyatimizda fikrim yoqmagan bo'lsa uzur men faqat vaziyatga har tomondan qarashingizni holardim!

    ОтветитьУдалить
    Ответы
    1. Bu yerda erkaklarni ayblanmagan, man siz aytmoqchi bo'lgan gaplarni jamlab bir jumlada ifodalab ketgandim: "Энг ачинарлиси - оила устунларининг бу борада ЛОҚАЙДЛИГИ. Ҳа, буни лоқайдлик деб атадим. Чунки, эр кишига қараганда аёллар табиати буюмларга ўчроқ бўлади. Шу каби удумларимиз аёллар томонидан яратилган бўлса ажабмас."

      Bu yerda erkaklarga MUROJAAT qilingan: " сиз оила қўрғонисиз, биз аёллар тизгини ҳам сизнинг қўлингизда ва бунга фақатгина Сиз нуқта қўя оласиз. Айнан Сизга мурожаат қилишимнинг боиси ҳам шундa".

      ILTIMOS, o'rtoq o'quvchilar, postni diqqat bilan o'qing, deyarli barcha savollaringizga javoblar mujassam.

      Удалить
  8. Shuncha bid'atlarga nima sabab deb o'ylaysiz, muhtaram muallif?

    ОтветитьУдалить
  9. Orzu xavasli qizlar xam kam emas 3 sum 1 kalla qand 1 mullaga xozir ko'pchiligi rozi bo'maydi. Axir uni Orzulari bor 1 marta erga tegadi. Ota onasi orzu xavas bilan mebel op qo'ygan. Karavatda emas yerda yotsa belangi bo'p qolarMish Mish mish buyog'i endi! :D

    ОтветитьУдалить
  10. Ozbekistonimizda ayol, erkaklarning juda tez salbiy tarafga ozgaryotgan paytda sizdek opa singillar borligiga quvondim. Umringizdan baraka toping singlim)))

    ОтветитьУдалить