Гапни нимадан бошлашга ҳам иккиланиб қолдим. Хуллас, қадрдон блогим, сенга таълим тизими ҳақида дард-хасратларимни дастурхон қилмасам, портлаб кетаман.
Вилоятдаги таълим тизимига билвосита гувоҳ бўлганим учун ҳам, талабаларни дарсларга қатнашмай, ишлаб юришларини кўриб, “борсак ҳам, бормасак ҳам барибир ёппасига беришимизга тўғри келади, “4”лик фалон сўм, “5”лик писмадон сўм” ва шу қабилдаги гапларни талабаларнинг ўз оғзиларидан эшитганим учун ҳам доим пойтахтда таълим олишга интилганман.
Лицейни тамомлаб, бир йил ўқишга киролмадим. Ҳозир Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетида таҳсил олиш бахтига муяссар бўлганимга ҳам 3 йил бўлибди. Оллоҳга шукр. Шу 3 йил мобайнида қинғирликларга деярли гувоҳ бўлмадим. Илм олиш пайида бўлган талабаларга барча имкониятлар мужассам.Аммо:
Иккинчи даражали фанларга йўналиш фанлардан кўра кўпроқ диққат қаратилиши бироз тушунарсиз. Биринчи курсда илк семестр мобайнида икки пара қўйилган “Олий математика” кейинги йил биринчи курс талабалари учун иккинчи семестрга ҳам узайтирилди. Фан мутахассиси фанини қанчалик яхши ўтмасин, Олий математикани жуда оз сонли журналист талабалар яхши тушунади, асосан, пойдевори бўлган 10 фоиз талабалар ўзлаштиради. Қолган 90 фоиз талаба давомат учун ўтириб беради холос. Мутахассислиги бўлмаган фанларни чуқурлаштириб юбориш, талабаларнинг миясини “ачитиш”дан бошқа нарса эмас.
Бу борада мурожаат қилинганда, “Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўрнатилган жадвал, биз ўзгартира олмаймиз” – деган жавоб олинган.
Энг қизиғи: иккинчи курс бошида жадвалда география фанини кўриб, ҳайрон қолдик: “Устоз, географияни биринчи курсда ўтган эдик-ку, бу бир семестрлик фан эмасмиди?” - деганимизда, устознинг “Тўғри, бир семестрлик фан. Аммо ўтган йили жадвалга адашиб қўйиб юборилган экан, аслида энди ўтилиши керак экан” - деган жавобидан яна-да ҳайрон қолганмиз. Шундай қилиб, биринчи курсда жадвалда адашиб қолган географияни кейинги йили икки парадан қилиб ўтдик. Иш жараёнида қайсидир фаннинг бир
семестрлик таълими ва ойлик маошининг хатолик туфайли бошқа бир ўқитувчига ўтиб кетиши, сарфланган вақт учун ким жавобгар?
семестрлик таълими ва ойлик маошининг хатолик туфайли бошқа бир ўқитувчига ўтиб кетиши, сарфланган вақт учун ким жавобгар?
Ундан ҳам қизиғи: мана шу йил жадвалга бизнинг наздимизда бир хил бўлиб қолган
(аслида эса иккита умуман бошқа-бошқа) фанлар - “Социология” ва “ОАВ социологияси” – қўйилгани бўлди. “Социология”дан эшитган гапларимизни кейинги пара “ОАВ социологияси”дан ҳам эшитамиз ёки шуни ҳам эшитмаймиз. "ОАВ социологияси" фанидан мутахассиснинг йўқлиги ва фан доирасида адабиётларнинг етишмаслиги, борларининг жахон стандартларига жавоб бермаслигини кўриш мумкин. Ўтилаётган маданиятшунослик фанининг мавзулари ҳам ўтган йилги "маънавият асослари”нинг мавзуларидан фарқ қилмайди. Ўша-ўша гаплар.

Тўғри, журналистлар ҳамма соҳалардан хабардор бўлиши лозим. Кўп фанларни ўзлаштириш билим доирасининг кенгайишига хизмат қилади. Аммо биринчи навбатда ўз соҳасини чуқурроқ ўрганиши керак эмасми?!
Йўналиш фанлар учун ҳафтасига бир пара ажратилиб ёки уларнинг баъзи ўқитувчилар томонидан бўш тартибда ўтилиши ҳолатида, баъзи иккинчи даражали фанларнинг эса ҳафтасига икки пара қўйилиши ёки қаттиқ тартибда ўтилишини ёки юқорида келтирганим кулгили–ачинарли ҳолатларни қандай тушуниш мумкин?!
Дарс жадвалларини белгилайдиган Таълим вазирлиги бу борада яна-да чуқурроқ ўйлаб
кўрса, мақсадга мувофиқ бўлармиди. Ахир, йўналиш фанларни бўғиб туриб, қандай қилиб
етук кадрлар етиштириш мумкин?! Таълим соҳасидаги муҳим билан ўта муҳимни фарқлай олмаслик яхши оқибатларга олиб келмаслиги аниқ.